Украина ташқи ишлар вазири: «Бизга Россия билан дипломатик алоқалар керак эмас»
Украина ташқи ишлар вазирлиги раҳбари Павел Климкиннинг айтишича, у Россия томони билан дипломатик алоқаларни тўхтатиш тарафдоридир. Бу ҳақда вазир «1+1» телеканали эфирида маълум қилди.
Вазирнинг сўзларига кўра, сўнгги вақтларда Украина Россия билан «48та икки томонлама битимни ўлдирди» ҳамда яна қарийб 40тасини бекор қилмоқчи.
«Менинг фикримча, шахсан ва руҳий жиҳатдан, бизга Россия Федерацияси билан дипломатик алоқалар умуман керак эмас», - деди Климкин.
Унинг қўшимча қилишича, шу билан бирга, Россия ҳудудидаги украиналиклар ҳақида унутмаслик керак. Климкиннинг аниқлик киритишича, Россияда қарийб 3,5 миллион украиналик бор. Бундан ташқари, икки давлат ўртасида чегарани кесиб ўтиш кўрсаткичининг ўсиши ҳам кузатилди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Порошенко Путин ҳақида очиқ гапирганди.
Мавзуга оид
07:56
Пентагон Украинага ёрдам учун қолган пул миқдорини эълон қилди
21:13 / 12.11.2024
Суджаликлар яна бир бор ўз яқинлари эвакуацияси учун гуманитар йўлак сўради
20:43 / 12.11.2024
НАТО бош котиби Украинадаги можаро «траекториясини» ўзгартиришга чақирди
14:56 / 12.11.2024