ЙПХ ходими таъқиб қилиш ёки кузатиш вақтида нималарга амал қилиши лозимлиги белгиланди
Вазирлар Маҳкамаси қарори билан Йўл-патруль хизмати ходимларининг йўл ҳаракати қатнашчилари билан ўзаро муносабатлари ҳамда махсус мосламалардан фойдаланиши
тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.
Низомга кўра, ўзининг шахсий хавфсизлиги ва ҳаракат қатнашчилари хавфсизлигини таъминлаш учун таъқиб қилиш ёки кузатиш вақтида ЙПХ ходими қуйидагиларга амал қилиши лозим:
патруль автомобилида махсус чироқ-маёқча ва товушли сигналлар мунтазам ёқилган ҳолатда бўлиши;
аниқ шарт-шароитлардан келиб чиққан ҳолда ҳаракат тезлигини танлаши;
саф бўлим (бўлинма) ёки ИИБ навбатчисига ўзининг кетаётган жойи, қаердалиги ва ҳаракатнинг йўналиши тўғрисида маълум қилиб туриши;
йўл ҳаракатининг бошқа қатнашчиларини ҳушёрлик ва эҳтиёткорлик чораларини кўришлари бўйича хабардор қилиб бориши;
таъқиб қилиш ва кузатиш жараёнида транспорт воситасининг ҳаракатланишини чеклаш чораларини кўриши.
ЙПХ ходими таъқиб қилиш ёки кузатиш вақтида йўл ҳаракати қатнашчиларининг ҳаёти ва соғлиғи учун хавфли ҳаракатлар содир этмаслиги лозим.
ЙПХ ходими йўл ҳаракатининг бошқа қатнашчилари ҳаракатига хавф туғдирадиган катта ҳажмли ва хавфли юкларни ташиш қоидалари бузилганлигини аниқлаганда, саф бўлими (бўлинмаси) бошлиғидан ёки навбатчидан тегишли кўрсатма олгунга қадар, ушбу транспорт воситасини йўлнинг қатнов қисмидан четлаштириш чораларини кўриши лозим.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ ҳайдовчилар мобил видеокамерасиз ишлаётган ЙПХ ходимига ҳужжатларни тақдим этмаслик ҳуқуқига эга бўлиши хабар қилинганди.
Мавзуга оид
11:49 / 06.11.2024
Айрим шахсларга темирйўл транспорти ва автобус учун бепул чипталар берилади
11:00 / 26.09.2024
Бишкекда давлат хизматчиларига шахсий автомобилда ишга бориш чекланди
12:50 / 21.09.2024
Покистон Ўзбекистон иштирокидаги халқаро транспорт йўлагини ташкил этиш бўйича меморандумни имзолади
09:20 / 09.09.2024