Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Озарбойжон Арманистон билан Қорабоғ масаласида музокаралар бошлади
Озарбайжон ташқи ишлар вазири Элмар Мамедёровнинг маълум қилишича, январь ойида Қорабоғдаги можаро масаласи бўйича арманистонлик ҳамкасби билан учрашмоқчи. Вазирнинг сўзлари «РИА Новости» томонидан келтирилди.
У Арманистон ташқи ишлар вазири Зограб Мнацаканян билан Миланда ташкиллаштирилган ЕХҲТ ТИВК доирасида ўтказилган учрашув якунлари бўйича шундай баёнот берди.
Мамедёровнинг таъкидлашича, томонларнинг уч соатлик музокаралари «муҳим ва фойдали» бўлди.
«Яқин келажакда, катта эҳтимол билан келаси ойда ушбу шаклда музокараларни давом эттиришга келишиб олинди», - деди Мамедёров.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Озарбойжон президенти Илҳом Алиев Арманистон янги раҳбариятидан Тоғли Қорабоғ можаросига ечим топиш бўйича «реал музокаралар» бошлашини кутаётгани ҳақида маълум қилганди.
Мавзуга оид
17:20 / 02.07.2026
Исроилнинг Туркияга босими: геноцидни яшириш учун бошқаларни айблаш сиёсати
14:14 / 22.06.2026
Озарбойжон элчисига «Меҳнат шуҳрати» ордени топширилди
19:01 / 16.06.2026
Шавкат Мирзиёев Озарбойжон бош вазири билан ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилди
09:45 / 15.06.2026