Жаҳон | 13:54 / 08.12.2018
20991
1 дақиқада ўқилади

Россия ҳукумати 2019 йилда хорижий ишчилар учун квоталарни тасдиқлади

Фото: Виктор ГУСЕЙНОВ

Россия бош вазири Дмитрий Медведев 2019 йилда Россияда хорижликлар учун иш ўринларига квота белгилаш ҳақидаги қарорни имзолади. Тегишли ҳужжат Россия ҳукумати расмий сайтида эълон қилинди.

Бош вазирнинг қарорига кўра, келгуси йилда Россияда хорижий ишчилар учун 144 583 та ўрин ажратилади.

Таъкидланишича, бу рақам Россия меҳнат бозорининг хорижий ишчи кучига 2019 йил бўйича эҳтиёжи талабларига жавоб беради. Янги квота 2018 йилга белгиланган эҳтиёждан 81 фоизни ташкил этди.

Қайд этилишича, устувор касб гуруҳлари бўйича эҳтиёжнинг тақсимланиши меҳнат бозорида малакали ишчи кучига бўлган талаб ортиши билан мос келади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Россияда вақтинчалик яшаш учун рухсатномалар бериш қисқариши хабар қилинганди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид