Ўзбекистон | 16:50 / 10.12.2018
13310
2 дақиқада ўқилади

Тошкент молия институти абитуриент ўқувчи-ёшларга ажойиб имконият тақдим этади

Фото: Тошкент молия институти

Институт талабаси бўлиш истагида юрган, умумтаълим мактаблари ва академик лицейларнинг битирувчи иқтидорли ўқувчиларини ота-оналари билан бирга Тошкент молия институтининг «Очиқ эшиклар куни»га таклиф этамиз.

Тошкент молия институти 2019 йилнинг 4 январь кунида умумтаълим мактабларининг 11-синф ўқувчилари ва Академик лицейларнинг 2-босқич ўқувчилари учун ташкил этиладиган «Очиқ эшиклар куни» ўтказилишини маълум қилади.

«Очиқ эшиклар куни»да Институтимизнинг тажрибали профессор-ўкитувчилари иқтидорли ўқувчи-ёшларни касбга қизиқишини аниқлаш, математика (назорат иши), чет тили (тест), она тили ва адабиёт (иншо) фанларидан ўзбек ва рус тилларида билимларини синовдан ўтказадилар.

Ўқувчи-ёшларнинг билимларини аниқлаш бўйича ўтказилган синовдан юқори натижаларни қўлга киритган ўқувчиларга Тошкент молия институтига ўқишга кириш мақсадида ҳужжат топшириши учун Институт ректорининг йўлланмаси тақдим этилади. 

Ҳурматли ота-оналар!

Тошкент молия институтида ташкил этиладиган “Очиқ эшиклар куни”да фарзандингиз билан иштирок этишга шошилинг. Бунда Сиз фарзандингизнинг қайси касбга қизиқиши борлигини аниқлаш билан бирга, унинг тегишли фанлардан билимлари ҳақида аниқ маълумотга эга бўласиз.

«Очиқ эшиклар куни»да иштирок этишни хоҳлаганлар 2018 йилнинг 20 декабрь кунига қадар ўзлари ҳақида Институтнинг Интернетдаги www.tfi.uz сайтининг «Саволнома-Savolnoma-Вопросник»даги саволларга тўлиқ жавоб бериб, рўйхатдан ўтишлари сўралади.

“Очиқ эшиклар куни”да иштирок этишни хоҳловчилар 2019 йилнинг 4 январь куни соат 9:00 дан 10:00 гача Институтнинг Тошкент шаҳри, Амир Темур кўчаси, 60-а уй манзилида рўйхатдан ўтказилади. 

Мўлжал: Тошкент шаҳри, Юнусобод тумани, метронинг «Минор» бекати

Реклама ҳуқуқи асосида

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид