Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
КХДР АҚШнинг янги санкцияларини сиёсий провокация деб атади
Шимолий Корея АҚШнинг янги санкцияларини сиёсий провокация сифатида баҳолайди. Бу ҳақда ТАСС Шимолий Корея оммавий ахборот воситаларига асосан хабар қилмоқда.
Агентлик маълумотларига кўра, КХДР АҚШнинг мамлакат олий раҳбариятига қарши санкциялари «душманлик ҳаракати» саналишини ҳам маълум қилган.
Қайд этилишича, Шимолий Корея Қўшма Штатларнинг ҳаракатлари «Америка етакчиси Дональд Трамп ва унинг шимолий кореялик ҳамкасби Ким Чен Иннинг эзгу ниятларига зид», деб ҳисоблайди.
Аввалроқ, Қўшма Штатлар КХДРнинг уч нафар фуқаросига қарши санкциялар жорий этгани хабар қилинган эди.
Эслатиб ўтамиз, бундан аввал Жанубий Кореядан КХДРга ўн йил ичидаги биринчи поезд йўл олганди.
Мавзуга оид
20:25 / 16.07.2026
АҚШ грин-карта талабгорлари учун 100 минг долларлик гаров жорий этиши мумкин
12:03 / 16.07.2026
Эроннинг нишонлари – дунёда ва Араб кўрфази давлатларида АҚШнинг нечта ҳарбий базаси бор?
08:52 / 16.07.2026
АҚШ Эрондаги ҳарбий объектларга янги зарбалар берди
22:58 / 15.07.2026