Жамият | 16:42 / 11.12.2018
9917
3 дақиқада ўқилади

Тошкент молия институти Малайзиянинг нуфузли университетлари билан ҳамкорлик алоқаларини ўрнатди

Тошкент молия институти ректори У.Ў.Азизов, Илмий ишлар ва инновациялар бўйича проректор Ж.Каримқулов ва халқаро алоқалар бўлим бошлиғи С.Авазходжаевлардан иборат институт делегацияси жорий йилнинг 21-28 ноябрь кунлари Малайзия давлатида хизмат сафарида бўлишди.

Хизмат сафари давомида Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича Давлат комиссияси мажлисининг 2018 йил 5 октябрдаги 11-сон баёнига мувофиқ Тошкент молия институти ва Малайзиянинг Байнерий университети (Binary University of Management & Entrepreneurship) ўртасида қўшма “Binary Graduate School” факультети ташкил этилганлиги муносабат билан қўшма факультет фаолиятини йўлга қўйиш ва таълим мутахассисликлари учун зарур ўқув режалари, ўқув дастурлари, ўқув-услубий фаолиятга оид бошқа зарур меъёрий ҳужжатлар имзоланди.

Шунингдек, хизмат сафарида мамлакатимизнинг Малайзиядаги элчихонасида Фавқулодда ва мухтор элчи Равшан Усманов билан учрашув бўлиб ўтди.

Учрашув давомида Тошкент молия институти ва Малайзия олий ўқув юртлари ҳамкорлик алоқалари асосида қўшма дастурлар, талабалар ва илмий тадқиқотчилар ҳамда профессор-ўқитувчилар алмашинуви бўйича амалга оширилаётган амалий чора-тадбилар ҳақида фикр ва мулоҳазалар юритилди.

Бундан ташқари, Тошкент молия институти ва Малайзиянинг Миллий энергетика университети (UNITEN) вакиллари ўртасида бўлиб ўтган музокаралар натижасига кўра, энди нафақат Тошкент молия институтининг талабалари, педагог-ходимлари ва докторантлари учун алмашинув дастурларини йўлга қўйиш, балки 2019 йилнинг апрель ойида Малайзиянинг Миллий энергетика университетидан 30 нафар иқтидорли талаба Тошкент молия инстититутига қисқа муддатли (Study and Tourism) дастурда иштирок этиш учун келадилар.

Хизмат сафари давомида Малайзиянинг бошқа нуфузли олий таълим муассасалари, жумладан, Путра университети, Австралиянинг Малайзиядаги Монаш университетларига ҳам ташрифлар амалга оширилиб, ушбу олий таълим муассасалари билан истиқболда алмашинув дастурларини йўлга қўйиш, хусусан қўшма бакалавриат ва магистратура таълим дастурларини амалга ошириш, икки томонлама диплом бериш, қўшма PhD дастурларини ташкил этиш юзасидан келишувларга эришилди.

Илмий ишлар ва инновациялар
бўйича проректор Жасур Каримқулов

Мавзуга оид