Кремль Порошенконинг уруш ҳақидаги сўзларига муносабат билдирди
Кремль Украина президенти Пётр Порошенконинг баёнотига муносабат билдирди. Аввалроқ Украина етакчиси Керч бўғозидаги ҳодисани уруш, деб атаганди. Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песковнинг билдиришича, бундай позицияга қўшилмайди, деб хабар бермоқда ТАСС.
«Биз бундай позицияга қўшилмаймиз, гап Украина томонининг провокацияси ҳамда Россия давлат чегарасини қўпол тарзда бузилиши ҳақида кетмоқда», - дея маълум қилди у. Песковнинг фикрича, Украина вазиятдан ўз мақсадлари учун фойдаланмоқчи. «Биз Украинада сайлов кампанияси давом эттирилаётганини кўрмоқдамиз ҳамда душман образи - Россия - ички сиёсий мақсадларга эришиш учун қўлланилмоқда», - дея аниқлик киритди Кремль вакили.
Эслатиб ўтамиз, бундан аввал Украина президенти Пётр Порошенко Fox News телеканалига интервьюда Керчь бўғозида юз берган воқеани «уруш» деб атаганди.
Украина президентининг айтишича, Россия сув ҳудудлари чегарачиларининг хатти-ҳаракати «тажовуз» деб баҳоланади. Порошенко «уруш» ҳақида гапирганига қарамай, Киев томонидан уруш ҳақида эълон қилинмаган.
Аввалроқ, Украина ва Россия ўртасидаги зиддиятда Биринчи жаҳон уруши сценарийси кузатилганди.