Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Петербург аэропортида Ўзбекистон фуқароси ушланди. У ўз ошқозонида 500 грамм гашиш олиб ўтишга уринган
Петербургдаги Пулково аэропортида ҳуқуқ-тартибот органлари ходимлари Ўзбекистон фуқаросини қўлга олишди, у ўз ошқозонида тахминан ярим килограмм гиёҳванд модда олиб ўтишга уринган.
Эркак Пулково божхонаси ходимлари томонидан текширувдан ўтказиш вақтида ушланди. У Петербургдан Тошкентга парвоз қилмоқчи бўлган, лекин рентген жиноятчининг организмида бегона нарсалар борлигини кўрсатди.
Маълум бўлишича, наркокурьер ўз ошқозонида гашишли 287та пакетчани олиб ўтишга ҳаракат қилган. Олиб қўйилган гиёҳванд модданинг умумий оғирлиги 493 граммни ташкил этди, дея хабар бермоқда Пулково божхонаси матбуот хизмати.
Мазкур ҳолат бўйича Россия Федерацияси Жиноят кодексининг 229.1-моддаси учинчи қисми («гиёҳванд моддаларнинг йирик миқдордаги контрабандаси») билан жиноят иши қўзғатилди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Петербургда Ўзбекистоннинг етти нафар фуқароси ўлимида айбланган шахсга ҳукм чиқарилганди.
Мавзуга оид
17:31 / 12.06.2026
Гиёҳвандлик воситалари билан боғлиқ жиноятлар учун жавобгарлик кучайтирилди
10:57 / 12.06.2026
Тошкентда 34 килограммдан зиёд наркотик моддалар мусодара қилинди
20:09 / 11.06.2026
Жиноят кодексига аҳоли саломатлиги ва генофондига қарши жиноятлар боби киритилади
10:05 / 07.06.2026