Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Россияда Ўзбекистоннинг 17 фуқароси ўлимига сабабчи бўлганлар суд олдида жавоб беради
Россиянинг Владимир области Покров станциясида поезд ғилдираклари остида қолган ўзбекистонликларнинг ўлимига сабабчи бўлганлар суд олдида жавоб беради. Петушинский туман суди Ўзбекистоннинг 17 фуқароси ўлими бўйича икки нафар хорижликка нисбатан жиноий ишни кўриб чиқади.
Йўл-транспорт ҳодисаси 2017 йил 6 октябрь куни эрта тонгда, Владимир областининг Петушинский тумани Покров станциясида содир бўлган.
Айбланувчилар икки нафар. Уларнинг ҳар иккиси меҳнат мигрантлари ва уларнинг оила аъзоларини Россиядан Қозоғистонга ташишни ташкиллаштирган хорижий фуқаролардир. Тергов маълумотларига кўра, одамлар ташилган автобус техник хусусиятлари бўйича хавфсизлик талабларига жавоб бермаган.
Ўтган йилнинг 6 октябрь куни соат 03:39да Владимир областининг Петушинский туманидаги Покров темир йўл станциясида поезд ва автобус тўқнашуви содир бўлган. ЙТҲ натижасида 17 нафар Ўзбекистон фуқароси вафот этган.
Автобус кесишма устида ўчиб қолган. Поезд машинисти йўлдаги автобусни кўргач, фавқулодда тўхташни қўллашга уринган, аммо составни тўхтата олмаган.
Жиноят иши Россия Жиноят кодексининг 263-моддаси 3-қисми («темирйўл, ҳаво, денгиз ва ички сув транспорти ва метрополитен ҳаракати хавфсизлиги ва ундан фойдаланиш қоидаларини бузиш») аломатлари билан қўзғатилган. Мазкур модда бўйича айбланувчилар узоғи билан етти йилгача озодликдан маҳрум этилиши мумкин.
Мавзуга оид
10:02 / 13.06.2026
Украина армиясида кенг кўламли ислоҳотлар бошланди
18:11 / 12.06.2026
Uzbekistan Airways ёнилғи танқислиги туфайли Ўзбекистондан Россияга айрим парвозларни қисқартиради
17:21 / 12.06.2026
Россия–Украина урушида фронт чизиғи: ташаббус ким томонда?
09:35 / 12.06.2026