Жаҳон | 11:30 / 16.12.2018
36967
2 дақиқада ўқилади

Ғаввос сув сиртига кескин кўтарилгач 30 килограммга оғирлашиб кетди

Фото: Discovery / Barcroft Productions

Чилида Алехандро Рамос исмли ғаввос сув сиртига кўтарилиш билан муаммо юз бергани сабаб танаси ҳажми гўёки у бирданига шишиб кетгандай кескин катталашиб кетди. Бу ҳақда Daily Mail нашри хабар берди. 

Рамос 30 метр чуқурликда ишлаётганда фавқулодда вазият юз берган: нафас олиш учун ҳаво етказиб турувчи шлангга шикаст етиши сабабли у шошилинч равишда сув сиртига кўтарилишига тўғри келган. Сиртга тез кўтарилиш ғаввослар учун фалокатли таъсир қилиши мумкин: уларда декомпрессион касаллик авж олиши, оғир ҳолатларда эса ўлимга олиб келиши мумкин. Рамос омон қолган, бироқ унинг танаси шишиб кетган.

Ғаввоснинг вазни кескин ошиб, 30 кгга оғирлашган. Эркакнинг елка, қўл ва кўкрак мушаклари катталашиб кетган. Рамос пули йўқлиги сабабли малакали тиббий ёрдам сўраб мурожаат қилолмаган. 

Фалокат эркакнинг ҳаётига фожиали таъсир кўрсатган. У ишлай олмаган, одамлардан ўзини олиб қочган, тушкунликка тушиб, ҳаттоки ўз жонига қасд қилишни ўйлай бошлаган. Бироқ Рамос тушган ҳолат билан Лимадаги ҳарбий-денгиз флоти тиббиёт маркази қизиқиб қолган. У ерда ўтказилган ташхис ғаввоснинг танасидаги ёғ тўқималари улар ичига кирган азот пуфакчалари ҳисобига катталашганини кўрсатган. Таъкидланишича, эркак даволанишдан ташқари, пластик операциялардан ҳам ўтишига тўғри келади.

Мавзуга оид