Жаҳон | 15:08 / 17.12.2018
34894
2 дақиқада ўқилади

Ракета битими можароси. Россия режаларини маълум қилди

Фото: ИТАР-ТАСС/Смирнов Владимир

Россия Стратегик мақсаддаги ракета қўшинларини жанговар қўллашни режалаштиришда АҚШнинг Ўрта ва кичик масофадаги ракеталар тўғрисидаги битимдан чиқиб кетишини имкониятини ҳисобга олмоқда. Бу ҳақда ракета қўшинлари қўмондони, генерал-полковник Сергей Каракаев «Красная звезда»га маълум қилди.

«АҚШнинг Ўрта ва кичик масофадаги ракеталар тўғрисидаги битимдан чиқиб кетиши, кейинчалик Американинг ўрта масофадаги ракеталари Европада жойлаштирилиши ва бунга боғлиқ бўлган, бизнинг хавфсизлигимизга янги таҳдидлар, шубҳасиз, ҳисобга олинади», - деди у. Хусусан, Вашингтоннинг Шарқий Европа давлатларида ракеталарга қарши мудофаа тизимлари жойлаштирилишига жавоб сифатида, Россия ракета қўшинларида АҚШнинг Европадаги ракеталарга қарши мудофаа тизими истиқболи самарадорлигини етарли даражада камайтириш имконини берувчи қатор ҳарбий-техник чоралар ишлаб чиқилди.

Каракаевнинг сўзларига кўра, 2018 йил охиригача қўшинларга юзга яқин янги қуроллар, жумладан, «Ярс» стационар ва кўчма жойлаштирилувчи ракета мажмуаларини етказиб бериш режалаштирмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Пентагон Шойгунинг таклифини назарга илмаётгани хабар қилинганди.

РФ Мудофаа вазирлиги вакили Игорь Конашенковнинг билдиришича, Пентагон Россия мудофаа вазири Сергей Шойгунинг Ўрта ва кичик масофадаги ракеталар тўғрисидаги битимга амал этиш муаммосини муҳокама қилиш бўйича таклифини эътиборсиз қолдиряпти.

Мавзуга оид