Uzаvtosavdo онлайн харид тизимида 3% миқдоридаги аванс тўлови бекор қилинди
GM Uzbekistan автомобилларини Uzavtosavdo онлайн тизими орқали харид қилишда автомобилларни брон қилиш ва 3% миқдорида олдиндан мажбурий тўловни амалга ошириш шартлари бекор қилинди. Бу ҳақда gmuzbekistan.uz сайтида маълум қилинди.
Таъкидланишича, ҳозирда автомобилларни етказиб бериш муддатини 45 кунгача қисқартиришга эришилди. Аммо харидорларнинг фикрлари ўрганилганда автомобиллар брон қилиниши ва 3% миқдорда аванс тўлови амалга оширилиши автомобилларнинг ўз вақтида етказиб беришга тўсиқ бўлаётганлиги аниқланди.
“Энди GM Uzbekistan автомобилларини Uzavtosavdo онлайн тизими орқали харид қилиш автомобилнинг 85% ёки 100% миқдоридаги тўловни амалга оширганда, навбат эса тўлов амалга оширилган кундан бошлаб шаклланиши белгиланди. Шундай қилиб 100% тўловни биринчи амалга оширган харидор биринчилардан бўлиб автомобилини олади”, дейилади хабарда.
Шунингдек, ҳозирда 2019 йил учун шартномалар очилганлиги маълум қилинган.
Мавзуга оид
16:30 / 08.11.2019
«Ҳар қандай имтиёз муддатли бўлиши керак» — Қўмита мутасаддиси GM’га берилган имтиёзлар ҳақида
19:00 / 24.09.2019
«Ўзавтосаноат» мақсади 100 минг автомобиль экспорт қилиш – Шавкат Умурзоқов
17:36 / 24.09.2019
UzAuto янги моделлари GM билан бир хил вақтда ишлаб чиқилади – Шавкат Умурзоқов
09:20 / 03.07.2019