Жаҳон | 00:59 / 20.12.2018
5872
2 дақиқада ўқилади

АҚШ Скрипалларни заҳарлашда гумон қилинаётган Петров ва Бошировга қарши санкциялар киритди

АҚШ ГРУнинг собиқ зобити Сергея Скрипаль ва унинг қизи Юлияни заҳарлаш ижрочилари деб номланувчи Анатолий Чепига ва Александр Мишкинга қарши санкциялар киритди.

АҚШ молия вазирлиги хабарида таъкидланишича, бу кишилар Руслан Боширов ва Александр Петров каби ҳам маълум. Сентябрь бошида Британия ОАВ Петров ва Бошировни Скрипалларни заҳарлаш ижрочилари деб атаган ва улар ГРУ ходимлари эканини таъкидлаб ўтган. The Insider ва Bellingcat нашрлари Бошировнинг ҳақиқий исми Анатолий Чепига, Петровники эса Александр Мишкин эканлиги таъкидланган терговлар олиб борган.
      
Бундан ташқари, ГРУ билан боғлиқлиги таъкидланган 13 киши санкциялар остига тушган. 

Жумладан, АҚШ санкциялари остига Евгений Пригожиннинг Concord Management and Consulting LLC компаниясига алоқадор 4 та оммавий ахборот воситаси тушган. Булар: “Экономика сегодня”, “Федеральное агентство новостей” (ФАН) ва “Невские новости” нашрлари. Шунингдек, санкциялар рўйхатига USA Really ахборот агентлиги тушган.

Мавзуга оид