Жаҳон | 14:20 / 22.12.2018
16050
1 дақиқада ўқилади

Украина биринчи президенти мамлакатнинг ЕИга кириш муддатини маълум қилди

Фото: РИА Новости/Евгений Котенко

Украина биринчи президенти Леонид Кравчукнинг маълум қилишича, Украина Европа иттифоқига аъзо бўлиши учун 10 йил керак бўлади. Бу ҳақда RT хабар қилмоқда.

«Менинг фикримча, Европа иттифоқига аъзо бўлиш учун 10 йилгача вақт керак бўлади», - деди Кравчук.

Унинг сўзларига кўра, шу йўлни босиб ўтиш учун Украина ислоҳотларни амалга ошириши, коррупцияни бартараф этиши ва инвестициялар учун технологик ҳамда инвестицион шароитларни яратиши керак.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Британия ОАВ Россия ва Украина ўртасидаги «учинчи жаҳон уруши» ҳақида ёзганди.

Мавзуга оид