Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Туркия: Сурияда ИШИДни бир ўзимиз йўқ қилиб ташлашимиз мумкин
Анқара Америка қўшинларини Суриядан олиб чиқиш PYD/YPG террорчилари манфаатларига хизмат қилмаслиги кераклигини аниқ билдирди, дея маълум қилмоқда Туркия ташқи ишлар вазири Мавлуд Чавушўғли.
Унинг сўзларига кўра, Анқара ва Вашингтон Суриянинг Манбижи бўйича йўл харитасини Суриядан Америка қўшинлари олиб чиқиб кетилишидан аввал амалга оширишни якунлаш тўғрисида келишиб олди.
«Америка томони Манбиж бўйича келишувларни амалга ошириш кечикаётганини тан олмоқда», - деди Чавушўғли.
Турк дипломатияси раҳбарининг таъкидлашича, расмий Анқара Фурот дарёсидан шарқда жойлашган Сурия туманларини террорчилардан тозалаш бўйича чоралар кўришга тайёр.
Чавушўғли эслатишича, Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғаннинг Сурия шарқида ҳарбий амалиёт тез орада бошланиши ҳақидаги баёнотидан кейин жиддий ўзгаришлар юз берди.
АҚШ, хусусан, Америка қўшинларини Суриядан олиб чиқиш тўғрисида эълон қилди, дея таъкидлаган вазир.
Шунингдек, ТИВ раҳбарининг хабар беришича, Анқара ва Вашингтон Америка қўшинларини Суриядан олиб чиқишни мувофиқлаштириш мавзусида ишламоқда.
«Бу масала ТИВ ва Туркия ҳамда АҚШ мудофаа маҳкамалари даражасида муҳокама қилинмоқда», - деди Чавушўғли.
Унинг сўзларига кўра, Анқара Суриядан Америка қўшинларини олиб чиқиш қароридан мамнун ва бу жараён PYD/YPG террорчилари манфаатларига хизмат қилмаслиги кераклигини билдирди.
Чавушўғлининг таъкидлашича, Туркия Сурияда ИШИД террорчиларини бир ўзи йўқ қилиб ташлаши мумкин.
Ташқи ишлар вазири хабарига кўра, Суриядаги вазиятга ечим топиш масаласини муҳокама қилиш учун Москвага ташриф буюради.
Шунингдек, унинг сўзларига кўра, Туркия Ислом ҳамкорлик ташкилоти мулоқот гуруҳини 10 январь куни Истанбулда Яман бўйича йиғилиш ўтказишга чақирди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Туркия Исроилни террорчиларга хайрихоҳликда айблаганди.
Мавзуга оид
17:20 / 02.07.2026
Исроилнинг Туркияга босими: геноцидни яшириш учун бошқаларни айблаш сиёсати
22:21 / 29.06.2026
Истанбул оролга айланиши мумкин: Қора ва Мармар денгизлари ўртасида янги канал қурилмоқда
17:32 / 19.06.2026
Туркияда ўлдирилган ўзбек аёллари: фожиа қаерда бошланяпти?
18:17 / 15.06.2026