Ўзбекистон | 12:36 / 26.12.2018
24370
2 дақиқада ўқилади

Тошкент шаҳрининг 3 туманида ҳокимлар лавозимга расман тасдиқланди

Халқ депутатлари Олмазор, Мирзо Улуғбек ва Миробод туманларининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.

Хабарда айтилишича, сессияларда ташкилий масала кўрилган.

Шу кунга қадар Олмазор тумани ҳокими вазифасини бажарувчи Бахтиёр Султонович Раҳмонов, Мирзо Улуғбек тумани ҳокими вазифасини бажарувчи Шавкатбек Турдиевич Эргашев, Миробод тумани ҳокими вазифасини бажарувчи Шуҳрат Абдужабборович Пўлатов расман ҳоким этиб тайинланган, уларнинг лавозимидан «вазифани бажарувчи» қўшимчаси олиб ташланган.

Эслатиб ўтамиз, Бахтиёр Раҳмонов жорий йилнинг 12 май куни Олмазор тумани ҳокими этиб тасдиқланганди.

Бахтиёр Раҳмонов

Шавкатбек Эргашев шу йилнинг апрелидан буён Мирзо Улуғбек тумани ҳокими сифатида ишлаб келмоқда.

Шавкатбек Эргашев

Миробод туманида эса Шуҳрат Пўлатов 2017 йил апрелидан бери ҳоким лавозимини эгаллаб турибди.

Шуҳрат Пўлатов

Жорий йилнинг июнь ойи бошларида эса Тошкент шаҳридаги туманлар ҳокимлари бир кунда ишдан олиниб, лавозимга қайта тайинланганди.

Мавзуга оид