Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Япония кит овлаш саноатини қайта тиклашга қарор қилди
Япония ҳукумати келаси йилнинг июль ойидан бошлаб кит овлаш саноатини қайта тиклашга қарор қилди. Бу ҳақда Kyodo хабар бермоқда.
Ҳукуматнинг баёнотига кўра, мамлакат буни амалга ошириш учун Китларни овлаш бўйича халқаро комиссия (IWC) таркибидан чиқиб кетади.
Аниқлик киритилишича, ташкилотни тарк этгандан сўнг, мамлакат ўзининг эксклюзив иқтисодий ҳудуди ва Япония ҳудудий сувларида китларни овлаш билан шуғулланади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ китлар янги ов усулини ўзлаштираётгани хабар берилганди.
Мавзуга оид
20:40 / 27.06.2026
Японияда ноқонуний яшаб келган Ўзбекистон фуқароси депортация қилинди
16:44 / 22.06.2026
Япония виза нархини беш баробарга оширади
18:57 / 15.06.2026
Япония Ўзбекистонда энергия самарадорлигини ошириш учун 230 млн доллар кредит ажратади
08:43 / 11.06.2026