Жаҳон | 08:17 / 27.12.2018
10082
2 дақиқада ўқилади

Жанубий Корея ва КХДР темир йўлларни бирлаштирди

Фото: REUTERS

26 декабрь, чоршанба куни Шимолий Корея ва Жанубий Корея ўртасидаги чегарада, КХДРнинг Кэсон шаҳри яқинида темир йўлларни бирлаштиришга бағишланган тантанали маросим ўтказилди. Бу ҳақда «Коммерсантъ» газетаси ёзмоқда.

Нашрдан эслатишларича, 2016 йилгача Кэсон Жанубий Корея корхоналари фаолият юритган эркин иқтисодий зона бўлган.

Бу йил Сеул ва Пхеньян ўртасидаги муносабатларда жиддий ўзгариш юз берганини ифодаловчи маросимга Жанубий ва Шимолий Корея делегациялари, шунингдек, Хитой, Мўғулистон ҳамда Россия вакиллари ташриф буюрди. Россия томонидан транспорт вазирининг ўринбосари Владимир Токарев иштирок этди.

«Жанубий Корея чегарасидан Кэсонга олиб борадиган йўллар ҳақиқатан ҳам қайта тикланди, биз улардан ўтдик. Йўлнинг қолган қисмини тиклаш учун, турли ҳисоб-китобларга кўра, 2-8 миллиард доллар талаб этилади. Агар сиёсий қарор қабул қилинса, бу операция бир йил ичида амалга оширилиши мумкин», - деди Токарев. 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Трамп КХДР масаласида ўзгариш борлигини маълум қилганди.

Мавзуга оид