Ўзбекистон | 17:30 / 29.12.2018
50026
2 дақиқада ўқилади

Умра учун чекловлар бекор қилинди

Ўзбекистон ҳукуматининг «Ҳаж» ва «Умра» тадбирларини ташкил этиш ва ўтказишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисидаги қарорига ўзгартириш киритилди.

Киритилган ўзгартиришларга мувофиқ, «Умра» сафарига чекланмаган миқдорда зиёратчилар бориши мумкин бўлади.

Илгариги тартибга кўра, «Умра» сафарига бориши мумкин бўлган зиёратчилар квотаси ҳар йили ўн минг киши этиб белгиланган эди.

Бундан аввалроқ Дин ишлари бўйича қўмита раис ўринбосари Нуриймон Абдулҳасан ҳам Ўзбекистонда Умра сафарига борувчи зиёратчиларнинг сонини белгилаш бўйича (квота) чекловлар олиб ташланаётгани ҳақида маълумот берганди.

У авваллари узоқ навбат кутиб умра зиёратига борган фуқаролар 13 650 000 сўм миқдорида пул тўлаган ҳамда уларга Макка ва Мадина шаҳарларида яратилган шарт-шароитлар бугунги кунда таклиф этилаётган хизмат туридан анча паст ва қиммат бўлгани ҳақида айтиб ўтган ва эндиликда умра сафарига бормоқчи бўлган ҳар-бир фуқаро учун тўланадиган маблағ қиймати 5 804 000 сўм (бориш-келиш авиачиптасидан ташқари)  миқдорда арзон бўлишига эришилгани ҳақида маълумот берганди.

Мавзуга оид