Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Трамп Ким Чен Ин билан янги учрашувни кутаётганини маълум қилди
Фото: Reuters
АҚШ президенти Дональд Трамп КХДР Давлат кенгаши раиси Ким Чен Ин билан янги учрашувни интиқлик билан кутаётгани ҳақида маълум қилди. Қўшма Штатлар етакчиси Twitter’даги ўз саҳифасида тегишли ёзувни қолдирган.
«Мен ҳам КХДР Давлат кенгаши раиси Ким Чен Ин билан учрашувни интиқлик билан кутяпман. У Шимолий Корея улкан иқтисодий салоҳиятга эга эканлигини жуда яхши тушунади», - дея маълум қилди Трамп КХДР етакчиси АҚШ президенти билан учрашишга тайёр экани ҳақидаги хабарларга изоҳ бериб.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ким Чен Ин Трамп билан музокараларда «бошқа йўл» излашини маълум қилганди.
Унинг маълум қилишича, Корея ярим оролини ядросизлантириш жараёнини давом эттиришга қатъий бел боғлаган, бироқ АҚШ сиёсати уни бунинг учун «бошқа йўл» излашга мажбур қилиши мумкин.
Мавзуга оид
08:55 / 26.03.2026
Лукашенко илк бор КХДРга ташриф буюрди
23:21 / 24.03.2026
КХДР Конституцияси ўзгартирилди – унинг номидан «социалистик» сўзи олиб ташланди
12:45 / 23.03.2026
Ким Чен Ин яна КХДРда энг олий лавозимга сайланди
16:31 / 25.02.2026