Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ОАВ АҚШнинг Афғонистон бўйича режаларини маълум қилди
Америка Қўшма Штатлари Афғонистонда ўз ҳарбий иштирокини икки баробар қисқартириш ниятида, деб ёзмоқда Military.com портали Пентагондаги манбага таянган ҳолда.
Манбанинг айтишича, Афғонистондаги АҚШ ва НАТО қўшинлари қўмондони, генерал-лейтенант Скотт Миллер минтақада жойлаштирилган 14 минг аскардан тахминан 7 минг аскарни мамлакатдан олиб чиқиб кетади. Унинг баҳолашича, қўшинларни олиб чиқиш жараёни 8 ойдан 12 ойгача давом этади.
Шу билан бирга, манба қайд этишича, АҚШнинг зарба бериш гуруҳлари «Толибон» жангарилари позицияларига ҳужум қилиш учун Афғонистонда қолади.
2018 йил охирида Оқ уй Америка етакчиси Дональд Трамп Афғонистондаги АҚШ ҳарбий иштирокини камайтиришга буйруқ бермагани ҳақида маълум қилганди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ 2019 йилда 10 та минтақага катта эътибор қаратилиши айтилганди.
Мавзуга оид
22:57 / 03.07.2026
Доналд Трампга 321 та олмос кўзли узук совға қилинди - ОАВ
18:30 / 02.07.2026
АҚШ 50 йиллик тақиқдан сўнг товушдан тез учувчи самолётлар парвозига рухсат беради
19:37 / 01.07.2026
Трамп Оқ уйга қайтгач камида $2 млрд даромад кўрди. Асосий бойлик – криптовалюталардан
09:15 / 01.07.2026