Жаҳон | 16:00 / 03.01.2019
25812
1 дақиқада ўқилади

Хитойда 11 аёл ва қизни ўлдирган қотил қатл этилди

Фото: VCG/VCG via Getty Images

Хитойда ОАВ «ёрувчи Жек» деб номлаган Гао Ченген исмли туркум қотил қатл этилди. У 1988 йилдан 2002 йилгача 11 нафар аёл ва қизнинг умрига зомин бўлган. Бу ҳақда BBC хабар қилди.
54 ёшли қотил Ганьсу провинциясида яшаган ва 2016 йилда қўлга олинган.

У биринчи қотилликни 1988 йил майида амалга оширган. Ўшанда 23 ёшли аёл унинг қурбонига айланган. Унинг сўнгги қурбони 8 ёшли қизалоқ бўлган. 

Гао Ченген 2016 йилнинг августида ДНК текширувидан сўнг қўлга олинган ва 2017   йилда суд уни ўлим жазосига ҳукм қилган.

Фото: Reuters

Мавзуга оид