Ўзбекистон бензин импорти бўйича Қозоғистон билан музокаралар бошлаяпти
Қозоғистон «Ўзбекнефтгаз» билан қозоқ нефтни қайта ишлаш заводларидан Ўзбекистонга бензин етказиб бериш бўйича дастлабки музокараларни бошлаяпти. Бу ҳақда abctv.uz «Интерфакс»га таянган ҳолда хабар қилди.
«Биз Ўзбекистон, Афғонистон ва Тожикистон бозорларига қизиқиш билдирмоқдамиз. Айнан шулар бизнинг манфаатимиз доирасида», - деди энергетика вазири Канат Бозумбаев агентликка берган интервьюсида Қозоғистон бензини экспорт салоҳиятига оид саволга жавоб қайтариб.
Ўтган йили Қозоғистон республикадаги учта нефтни қайта ишлаш заводи модернизациясидан кейин бозор маҳсулотга тўлиб кетишининг олдини олиш мақсадида бензин экспортини бошлаш ниятида экани маълум бўлганди.
Қозоғистон ва Россия октябрь ойида ёқилғи-энергетика комплексида ўзаро ҳамкорлик тўғрисидаги келишувга ўзгартиришлар киритиш тўғрисидаги баённомани имзолади. Ўзгартиришлар Қозоғистон бензинини МДҲ мамлакатларига етказиб беришга эмбарго олиб ташланиши билан боғлиқ.
Декабрь ойида Канат Бозумбаев Қозоғистон бензини 2019 йил февралидан бошлаб Қирғизистонга экспорт қилиниши мумкинлиги ҳақида хабар қилди. Тахминларга кўра, Қозоғистон 2019 йилда 1,2 миллион тонна экспорт қила олади.
Мавзуга оид
12:47 / 22.11.2024
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
12:33 / 21.11.2024
Қозоғистон ҳолдинги Ўзбекистондан 169 нафар мутахассисни иш билан таъминлайди
16:29 / 19.11.2024
Қозоғистонда магистрал йўлда ўртача тезликни оширганлар жаримага тортилади
20:59 / 18.11.2024