Ўзбекистон | 15:14 / 04.01.2019
15574
1 дақиқада ўқилади

Солиқ ва божхона имтиёзлари босқичма-босқич бекор қилиниши режалаштирилган

Фото: Depositphotos

Ўзбекистонда солиқ ва божхона имтиёзларини босқичма-босқич бекор қилиш режалаштирилмоқда. Бу ҳақда 2017–2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини “Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили”да амалга оширишга оид Давлат дастури лойиҳасида айтилади.

Ҳужжат билан 2019 йил 1 мартга қадар тегишли чора-тадбирлар дастури ишлаб чиқилади.

Дастур билан тегишли солиқ имтиёзларини босқичма-босқич бекор қилиш бўйича “йўл харитаси” тасдиқланади.

Ижро учун масъуллар - Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси, Давлат божхона қўмитаси, Адлия вазирлиги, Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ «яширин иқтисодиёт»ни қандай қилиб камайтириш режалаштирилгани маълум бўлганди.

Мавзуга оид