Магнус Карлсенни мағлубиятга учратган Шамсиддин Воҳидов MacBook Pro билан тақдирланди
2018 йил 25-31 декабрь кунлари Россиянинг Санкт-Петербург шаҳрида шахмат бўйича эркаклар ва аёллар ўртасида рапид ҳамда блиц йўналиши бўйича жаҳон чемпионати бўлиб ўтди. Чемпионат Халқаро Шахмат федерациясининг расмий мусобақаси бўлиб, мукофот жамғармаси жами 1 000 000 АҚШ доллари миқдорида белгиланган.
Мазкур нуфузли чемпионатда ўзбекистонлик халқаро гроссмейстер Нодирбек Абдусатторов, халқаро тоифадаги спорт усталари Шамсиддин Воҳидов ҳамда Нодирбек Ёқуббоев, шунингдек, аёллар ўртасидаги баҳсларда Гулруҳбегим Тоҳиржонова иштирок этди.
Рапид йўналишлари бўйича мусобақанинг 2 турида сенсация қайд этилди. Ушбу турда Шамсиддин Воҳидов амалдаги жаҳон чемпиони норвегиялик халқаро гроссмейстер Магнус Карлсен билан ўзаро дона сурди. Партиянинг 22 юришида хатога йўл қўйган жаҳоннинг мутлақ чемпиони 36 юришда 14 ёшгача ўсмирлар ўртасида жаҳон чемпионига таслим бўлишга мажбур бўлди. Шамсиддин мазкур ўйинда ажойиб техникани ишга солиб, рақибининг хатосидан унумли фойдаланган ҳолда рақибига ҳеч қандай имконият қолдирмади.
Ш.Воҳидов 15 тур натижаларига кўра, 5 нафар халқаро гроссмейстерни мағлубиятга учратди, 5 нафар халқаро гроссмейстер билан дуранг ва 1 нафар халқаро тоифадаги спорт устаси устидан ғалаб қозонди. 15 турдан 8,5 очко жамғариб, 206 нафар спортчилар орасида 58 ўринни қайд этди ҳамда ўз рейтингига 123 балл қўшди.
Чемпионатда иштирок этган Нодирбек Абдусатторов 5 нафар халқаро гроссмейстер устидан ғалаба, 5 нафар халқаро гроссмейстер билан дуранг қайд этиб, жами 15 турдан 8 очко жамғариб, 88 ўринни эгаллади. Нодирбек Ёқуббоев халқаро гроссмейстерларга қарши 7 та дуранг, 4 ғалабага эришиб, 7,5 очкони қўлга киритди.
5 январь куни шахмат бўйича Республика ихтисослаштирилган болалар-ўсмирлар спорт мактабида жаҳон чемпионатида муваффақиятли иштирок этиб, Магнус Карлсенни мағлубиятга учратган Шамсиддин Воҳидов Ўзбекистон Шахмат федерацияси президенти томонидан MacBook Pro русумли энг замонавий компьютер билан тақдирланди. Федерация президенти совғасини биринчи вице-президент Ҳусан Турдиалиев топширди.
Мавзуга оид
17:45 / 08.10.2024
“Шахматдан чалғимаслик учун телефон ҳам ишлатмайман” – Шамсиддин Воҳидов
20:43 / 22.09.2024
Шахмат олимпиадаси. Ўзбекистон эркаклар жамоаси бронза медалларни қўлга киритди
19:17 / 13.06.2023
Шамсиддин Воҳидов шахмат бўйича Осиё чемпиони бўлди
15:24 / 17.08.2022