Жаҳон | 08:25 / 07.01.2019
8396
1 дақиқада ўқилади
КХДР Жанубий Корея ва АҚШ ҳарбий машқлари тўхтатилишини талаб қилди
Шимолий Корея ҳукумати Жанубий Корея ва АҚШдан қўшма ҳарбий машғулотлар ўтказишдан воз кечишни талаб қилди. Бу ҳақда Шимолий Корея оммавий ахборот воситаларига асосланиб, ТАСС хабар берди.
Агентлик маълумотларига кўра, Пхеньян Сеулга хорижий қурол-яроғларнинг янги импортидан ҳам воз кечиш талабини қўйган.
Таъкидланишича, КХДР Жанубий Корея ва АҚШ машқларини ҳарбий провокация сифатида баҳоламоқда.
Шу билан бирга, Шимолий Кореядан қайд этишларича, тинчлик муҳитини яратиш Кореялараро муносабатларни ривожлантириш учун зарурий шарт саналади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ ОАВ АҚШ маъмурияти Трамп ва Ким Чен Иннинг янги учрашуви учун жой излаётгани ҳақида хабар берганди.
Мавзуга оид
22:03 / 12.11.2024
АҚШ ҳукумати НУЖ бўйича баъзи маълумотларни ошкор қилиши мумкин
16:55 / 12.11.2024
Трамп миллионлаб мигрантларни депортация қилишни режалаштирмоқда — ОАВ
11:22 / 12.11.2024
Шимолий Кореядан қочганлар РФдаги КХДР кучлари орасида дезертирликка эришмоқчи
10:41 / 12.11.2024