Бугун, 10 январь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳрида ички ишлар органлари фаолиятига жорий қилинаётган янгиликлар билан танишмоқда.
Президент Юнусобод туманидаги 7-ички ишлар бўлимида бўлади.
Кун охирида эса Ички ишлар вазирлиги тузилмалари бўйича ва тизимдаги вазифаларга бағишланган видеоселектор ўтказилади.
Манбаларга кўра, бугун тизим раҳбарияти таркибида ўзгаришлар бўлиши ҳам мумкин.















