Жаҳон | 13:47 / 10.01.2019
28996
1 дақиқада ўқилади

Россия банки 100 млрд долларни юань, иена ва еврога айлантирди

Фото: РИА Новости / Илья Питалев

Россия марказий банки ўзининг халқаро захиралари ҳақидаги маълумотларни эълон қилди. 2018 йилнинг июнь ойи охиридаги ҳолатга кўра, АҚШ Россия олтин-валюта захираларидаги кўп йиллик етакчилигини йўқотди: АҚШ ҳиссаси 2018 йил март ойидаги 43,7%дан 21,9%га тушди.

Россия апрель-май ойларида АҚШ давлат облигацияларидан воз кечиш бўйича мисли кўрилмаган ишни амалга оширди: икки ой ичида 81 млрд долларлик қимматли қоғозларни сотиб юборди. 

Россия банки маълумотларига кўра, 2018 йилнинг иккинчи чораги давомида марказий банк доллардаги захираларни 100 млрд долларга камайтирган. Евро ва юандаги захираларга 44 млрддан қўшилган, иенадаги захиралар нолдан 20,6 млрдга етказилган.

Мавзуга оид