Ўзбекистон | 01:23 / 12.01.2019
21023
1 дақиқада ўқилади

Иқтисодиёт ва саноат вазирининг яна бир ўринбосари тайинланди

Бугун Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг фармони билан Ботир Асадиллаевич Хўжаев Иқтисодиёт вазири лавозимидан озод этилиб, янги ташкил этилган Иқтисодиёт ва саноат вазири лавозимига тайинлангани ҳақида илгарироқ хабар берган эдик.

Шунингдек, Равшан Аюбович Ғуломов вазирнинг биринчи ўринбосари лавозимига тайинлангани ҳам хабар қилинганди.

Kun.uz манбасининг хабарига кўра, Иқтисодиёт ва саноат вазирининг яна бир ўринбосари тайинланган.

Шу вақтгача Муҳаммад Ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университетининг илмий ишлар бўйича проректори лавозимида ишлаб келган Ботир Шукуруллаевич Усмонов Иқтисодиёт ва саноат вазири ўринбосари этиб тайинланди.

Кеча Ўзбекистон Президентининг “Иқтисодий ривожланиш соҳасида давлат сиёсатини амалга ошириш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони билан Иқтисодиёт вазирлиги Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги этиб қайта ташкил этилган эди.

Мавзуга оид