Ўзбекистон | 17:58 / 11.01.2022
17391
2 дақиқада ўқилади

Тошкент кимё-технология институти «супер-контракт»дан воз кечмоқчи

Фото: АОКА

Тошкент кимё-технология институти келгуси ўқув йилидан бошлаб «супер-контракт»дан воз кечишни режалаштирган. Бу ҳақда Тошкент кимё технология институти ректори Ботир Усмонов АОКАда ўтказилган матбуот анжуманида маълум қилди.

«Институтга молиявий мустақиллик берилди. Энди тўлов-контракт миқдорида ўзгариш бўладими? Бу бўйича қарор — 2022-2023 ўқув йили учун қабул қилинади. Бу йил иккинчи семестр учун нархлар ўзгармайди. 

Биз кейинги йилдан бошлаб супер-контрактга талаба қабул қилишдан воз кечишга ҳаракат қиламиз. Чунки биз таълим сифатига асосланган «бренд» яратишни мақсад қилганмиз. Шу боис фақат иқтидорли ва ишлаб чиқарувчиларга маъқул келадиган номзодларни талабаликка қабул қиламиз», дея таъкидлади ректор. 

Шунингдек, молиявий мустақиллик берилган институтда кейинги ўқув йилидан тўлов-контракт миқдори ошиши мумкин. Аммо бу фақат янги қабул қилинадиган 1-курс талабаларига тааллуқли бўлади. Институтнинг 2-4-курс талабаларида контракт миқдори ўзгармайди.

Мавзуга оид