Тошкент инвестиция форумига хорижлик 4 минг тадбиркор таклиф этилган – Ботир Усмонов
Ўзбекистондаги 3 мингта корхонадаги давлат улуши камайтирилади ёки сотилади.

Фото: ХПК
Тошкентда бўлиб ўтадиган халқаро инвестиция форумига 4 мингдан ортиқ хорижлик салоҳиятли инвестор ва тадбиркорлар жалб этилади. Бу ҳақда Иқтисодиёт ва саноат вазири ўринбосари Ботир Усмонов ХПКнинг навбатдаги сессиясида маълум қилди.
«Шу йилнинг 5-6 март кунлари Тошкентда халқаро инвестиция форумини ўтказишга катта тайёргарлик кўрилмоқда. Мазкур анжуманга хорижнинг 4 мингдан ортиқ салоҳиятли инвестор ва тадбиркорларини таклиф этганмиз. Бундан ташқари, 400дан ортиқ компаниялар раҳбарларига ҳам таклифномалар юборилган», - дея Ботир Усмоновнинг сўзларини келтирмоқда Kun.uz мухбири.
Унинг фикрича, форум Ўзбекистонга хорижий инвестиция олиб киришни жадаллаштиришга ёрдам беради.
Давлат активларини бошқариш агентлиги раисининг ўринбосари в.б. Тўлқин Набиевнинг маълум қилишича, 3000га яқин давлат корхоналарида давлат улуши қолдирилиши масаласи бугунги кунда ўрганиб чиқилмоқда. Яқин 2-3 ойда корхоналар самарадорлиги таҳлил қилинмоқда.
«Ҳозирда, давлат улуши бор корхоналар фаолияти, иқтисодий самарадорлиги таҳлил қилинмоқда. Ушбу ўрганишлар натижасида 3 минг атрофидаги давлат улуши бор корхоналарнинг қайбири хусусийлаштирилиши, қайсиларида давлат улуши камайтирилишига доир қарор қабул қилинади. Шундан сўнг, хусусийлаштирилиши керак бўлган корхоналар тадбиркорларга сотилади. Бу масалалар яқин 2-3 ойда ҳал бўлади», - деди Тўлқин Набиев.
Тавсия этамиз
Нима учун Кореяни танлаш ёки танламаслик керак? | SUBYEKTIV
Жамият | 19:02 / 30.06.2025
Уруш тугади, энди Исроил ва Эрон нима қилади?
Жаҳон | 12:02 / 30.06.2025
Кўчмас мулк савдосини нақдсиз шаклга ўтказиш режалаштириляпти
Иқтисодиёт | 11:26 / 30.06.2025
Ҳиндистонда ўн миллионлаб одам уран билан ифлосланган сувни ичмоқда — олимлар
Жаҳон | 09:01 / 30.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Хитой Европа брендларига антидемпинг божларини жорий этди
Жаҳон | 21:57
-
Boeing 2,8 млрд доллар эвазига Пентагонга иккита сунъий йўлдош етказиб беради
Жаҳон | 21:52
-
«Бу ҳазилми?» – перуликлар президент маошининг икки баравар оширилганини кескин муҳокама қилишяпти
Жаҳон | 20:44
-
Австралияда эркак жуда кам учрайдиган вирусдан вафот этди
Жаҳон | 20:40
Мавзуга оид

15:22 / 27.06.2025
Тошкент вилоятининг хорижий инвестициялари бўлган корхоналарига имтиёзлар берилади

14:03 / 25.06.2025
Тўғридан тўғри хорижий инвестицияларни жалб этиш рағбатлантирилади

14:39 / 24.06.2025
Яқин Шарқдаги вазият муносабати билан экспортчиларга фавқулодда ёрдам механизми жорий қилинди

12:40 / 23.06.2025