Россия АҚШнинг Арктика бўйича режаларига жавоб қайтарди
Россия шимолий чегаралари ҳимояси ишончли, дея маълум қилди РФ Федерациялар кенгашининг мудофаа ва хавфсизлик бўйича қўмитаси аъзоси Франц Клинцевич. У АҚШнинг Арктикага ҳарбий кемалар жўнатиш режалари бўйича шундай изоҳ берган, деб хабар қилмоқда РИА Новости.
«Россия шимоли мамлакат хавфсизлигини таъминлаш борасида бизнинг тўлиқ назоратимиз остида. Шу билан бирга, биз у ердан қандай хавф таҳдид солаётганини яхши биламиз, бу бўйича барча жавоблар куттириб қўймайди», - дея қайд этиб ўтди сенатор.
Унинг қўшимча қилишича, гап фақатгина бир хил жавоблар ҳақида кетаётгани йўқ. «Мен америкаликларга бизнинг Венесуэлага парвозларимиз маъноси ҳақида ўйлаб кўришни таклиф қиламан», - деди Клинцевич.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ АҚШ Арктикага ҳарбий кема жўнатмоқчи экани хабар берилганди.
АҚШ ҳарбий-денгиз кучлари вазири Ричард Спенсер Арктика сувларига ҳарбий кема юбориш ниятида эканини маълум қилди. Унинг аниқлик киритишича, келгуси бир неча ой ичида кема Арктикага юборилиши керак.
Бундан ташқари, унинг қўшимча қилишича, АҚШ сувусти кемалари ва P-8 Poseidon самолётини Адак оролидаги портга жўнатиш ниятида.
Мавзуга оид
23:20 / 13.11.2024
Полшада АҚШнинг ракетага қарши мудофаа базаси очилди
22:44 / 13.11.2024
Трамп маъмуриятида Украина бўйича махсус вакил бўлади — ОАВ
22:14 / 13.11.2024
Трамп лавозим тақсимламоқда: Пентагон журналистга, Маскка янги департамент
15:44 / 13.11.2024