Жаҳон | 16:35 / 22.01.2019
14537
2 дақиқада ўқилади

«Россияпараст»: WP АҚШ республикачилар партияси нимага айланганини сўзлаб берди

Фото: Mike Segar/Reuters

Америка президенти Дональд Трамп бошчилигидаги АҚШ Республикачилар партияси «Россияпараст»га айланди, деб ёзмоқда The Washington Post шарҳловчиси Катрин Рампел.

«Буюк Эски Партия (Республикачилар партиясининг иккинчи номи) - аста-секинлик билан Россияпараст партияга айланди. Бунга фақатгина партия байроқдори Россия президенти Владимир Путинни жуда ёқтириши сабаб эмас», - дейилади материалда.

Республикачилар раҳбарлигида Америка қачонлардир партия қарши чиққан «муваффақиятсизликка учраган совет тизими»га ўхшашни бошламоқда. Мисол учун, мамлакатда шатдаун давом этяпти. Федерал ҳукуматнинг дисфункцияси нафақат тушунарсиз ҳолатда қолган давлат ишчиларига, балки хусусий секторга ҳам таъсир қилиши мумкин, дейилади материалда.

Буларнинг барчаси Трампнинг хоҳиши билан юз бермоқда, деб ҳисоблайди шарҳловчи. Билдирилишича, у «салоҳиятли автократ» бўлиб, ўзи мақтайдиган оддий одамларни эмас, балки кўпроқ ўзининг сайловолди риторикасига ёдгорлик қўйиш ҳақида қайғуради. 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Трамп бешта ҳолатда Россияга юмшоқ муносабатда бўлгани хабар қилинганди.

Мавзуга оид