Ўзбекистон енгил автомобиллар импортини кескин оширди
2018 йилда енгил автомобиллар импорти кескин ўсди. Бундан Давлат статистика қўмитаси маълумотлари дарак беряпти.
Агар 2017 йилда Ўзбекистон импорт автомобилларга 155 миллион доллар сарфлаган бўлса, 2018 йилда бу кўрсаткич 319 миллион долларни ташкил этди. Таққослаш учун, 2016 йилда бу рақам 193 миллион доллар, 2015 йилда - 120 миллион доллар, 2014 йилда эса 212 миллион долларни ташкил қилган.
Бундан ташқари, республика 2018 йилда экскаваторлар ва булдозерлар импортига 306,3 млн доллар, кир ювиш ва идиш ювиш машиналари, қуритгичлар, центрифугаларга 334,9 млн доллар, шиналар ва покришкаларга 193,3 млн доллар, тиббий асбоб-ускуналарга 192,9 млн доллар, электрон двигателлар, генераторлар ва трансформаторларга 459,7 млн доллар ҳамда нефтгаз қувурлари учун труба ва трубкалар импортига 218,4 млн доллар сарфлади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистондан пахта экспорти кескин қисқаргани хабар берилганди.
Мавзуга оид
10:08 / 02.09.2024
7 ойда Ўзбекистонга 4 млндан ортиқ турист келди
12:30 / 01.09.2024
Ўзбекистонга тижорат мақсадида келганлар сони 51,4 минг нафарга ошган – Статистика агентлиги
22:16 / 30.08.2024
Бу йил Японияда 40 мингга яқин одам уйида ёлғиз вафот этди
21:03 / 28.08.2024