Ўзбекистон | 14:15 / 25.01.2019
17135
2 дақиқада ўқилади

Ўзбекистондан Россияга вақтинчалик миграция ҳажми 2015 йил кўрсаткичларига етди

Фото: Катерина Матвеева

Ўзбекистондан Россияга вақтинчалик миграция ҳажми ўсишда давом этмоқда. Бундан Россия Халқ хўжалиги ва давлат бошқаруви академиясининг «Россия Федерациясидаги иқтисодий вазият мониторинги» - 2018 йил декабрь ойи учун ҳисоботи маълумотлари дарак беряпти.

1 декабрь ҳолатига Россияда 1,8 миллион Ўзбекистон фуқароси бўлган. Таққослаш учун, 2017 йил 1 декабрда 1,7 миллион киши, 2016 йилда эса - 1,5 миллион киши бор эди.

Шу тариқа, Ўзбекистондан вақтинчалик миграция миқдори 2015 йил кўрсаткичларига қайтди ва ҳаттоки ундан бироз ошди (ўшанда 1,888 миллион эди, 2018 йилда эса - 1,888 миллион киши).

Шунга қарамай, таҳлилчиларнинг таъкидлашича, инқирозгача қадар бўлган кўрсаткичларга ҳали эришилмаган (2014 йил 1 декабрь ҳолатига кўра Ўзбекистоннинг 2,2 млн фуқароси Россияда бўлган), 2013 йилги кўрсаткичдан ортда қолиш 25%ни ташкил қилади.

2018 йилнинг 11 ойи мобайнида барча мигрантлар 53,4 миллиард рублни минтақавий бюджетларга ўтказишди. Энг катта ҳисса Ўзбекистон ва Тожикистондан келган мигрантларга тўғри келади, улар ишлаш учун берилган барча патентларнинг 88 фоизини олган.

Мавзуга оид