Трамп шатдаун бўйича ультиматум қўйди
АҚШ президенти Дональд Трамп, агар Мексика билан чегарада девор қуриш учун пул ажратилса, шатдаунни тўхтатадиган бюджет қонунини кўриб чиқади. Бу ҳақда Reuters Оқ уй матбуот котиби Сара Сандерснинг баёнотига асосан хабар бермоқда.
Сандерснинг таъкидлашича, бюджет қонунида девор қуриш учун «катта аванс тўлови» кафолатланиши керак.
Шунингдек, Оқ уй матбуот котибининг қўшимча қилишича, сенаторлар ҳозирги вақтда шатдаунни тўхтатиш учун бюджет тўғрисида келишувга эришишга интилмоқда. Унинг сўзларига кўра, уч ҳафта ичида АҚШда бюджет ташкилотлари молиялаштирилишини тиклаш режалаштирилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ WP АҚШ республикачилар партияси нимага айланганини сўзлаб берганди.
Мавзуга оид
11:30 / 23.09.2024
АҚШ Конгрессида шатдауннинг олдини олиш учун лойиҳа тақдим этилди
09:02 / 09.03.2024
АҚШ қисман шатдауннинг олдини олишга муваффақ бўлди
12:17 / 18.11.2023
АҚШда шатдауннинг олдини олишга қаратилган қонун имзоланди
13:11 / 16.11.2023