Спорт | 14:40 / 29.01.2019
3887
1 дақиқада ўқилади

Паредес «ПСЖ»га ўтди

Фото: Paris Saint-Germain

Петербургнинг «Зенит» клуби яримҳимоячиси Леандро Паредес Парижнинг «ПСЖ» клуби футболчисига айланди. Бу ҳақда петербургликлар клуби матбуот хизмати хабар берган.

«ПСЖ» ушбу 24 ёшли аргентиналик яримҳимоячи билан 2023 йилга қадар шартнома тузган.

Паредес янги клуби сафида 8-рақам остида тўп суради.

Трансфер қиймати расман маълум қилинмаяпти, аммо L'Equipe маълумотига кўра, парижликлар ушбу футболчи учун 47 млн евро тўлашган.

24 ёшли Леандро Россия Премьер-Лигасининг жорий мавсумида 15 учрашувда майдонга тушган ва 3 гол уриб, 2 голга узатма берган. Паредес Европа Лигасида ҳам 7 ўйин ўтказиб, 1 гол урган ва 1 голга ҳаммуаллифлик қилган.

Паредес ўз фаолияти давомида «Бока Хуниорс», «Кьево», «Эмполи» ва «Рома» каби клублар сафида тўп сурган.

Мавзуга оид