Иқтисодиёт | 10:50 / 01.02.2019
39084
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистондаги йирик банкларнинг бирида раҳбар ўзгарди

Ҳукумат қарорига мувофиқ Нодирбек Нарзуллаевич Сайдуллаев «Асака» акциядорлик тижорат банки бошқарувининг раиси этиб тайинланди.

Сайдуллаев илгари Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки бошқаруви раисининг биринчи ўринбосари лавозимида фаолият юритиб келаётган эди.

Эндиликда у бу лавозимда 2017 йилнинг апрелидан буён ишлаб келган Қаҳрамон Қодирович Муллажонов ўрнида иш бошлайди. 

Эслатиб ўтамиз, «Асака» банк Ўзбекистонда 100 фоиз давлатга қарашли 5та тижорат банклардан бири ҳисобланади. 

Маълумот учун, Нодирбек Сайдуллаев 1982 йил Жиззах вилоятида туғилган. У 2003 йилда Тошкент Молия институти бакалавр, 2005 йилда шу институтда магистр даражасини олган. У 14 йилдан буён банк ишида фаолият кўрсатиб келади. 

Мавзуга оид