Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Нодирбек Сайдуллаев Марказий банк раиси биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди
У бунгача «Асака» банк раиси лавозимида ишлаб келаётган эди.
Фото: Ижтимоий тармоқлар
Нодирбек Нарзуллаевич Сайдуллаев Марказий банк раисининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди.
Нодирбек Сайдуллаев 1982 йил Жиззах вилоятида туғилган. 2003 йилда Тошкент Молия институтининг бакалавр, 2005 йилда шу институтда магистр даражасини олган.
У 19 йилдан буён банк ишида фаолият кўрсатиб келади. Хусусан, 2017-2019 йилларда «Ўзмиллийбанк» бошқаруви раисининг биринчи ўринбосари сифатида ишлаган.
Мазкур тайинловга қадар Нодирбек Сайдуллаев 2019 йил февралидан буён «Асака» акциядорлик тижорат банки бошқаруви раиси лавозимида ишлаб келаётган эди.
Телеграмдаги davletovuz канали муаллифи Нодирбек Сайдуллаев ёш кадрлардан эканига эътибор қаратиб, банк тизимида самарали ишлаб келганини қайд этган ва янги лавозимида ҳам Ўзбекистон банк тизимида ўзгаришлар олиб келишига умид билдирган.
Эслатиб ўтамиз, Марказий банк раисининг аввалги биринчи ўринбосари лавозимида ишлаб келган Ботир Зоҳидов Шайхонтоҳур тумани ҳокими лавозимига ўтказилганди.
Мавзуга оид
12:24 / 10.01.2026
Ўзбекистонликлар 2025 йилда инфляция 12 фоиз бўлди деб ҳисобламоқда – МБ
13:10 / 08.01.2026
Ноябр ойида Ўзбекистон энг кўп олтин сотиб олган уч давлатдан бири бўлди
12:05 / 07.01.2026
Humans иловаси орқали 2 мингдан ортиқ шахснинг пуллари ўғирланган – манба
17:42 / 05.01.2026