Ўзбекистонда 76та олий таълим муассасаси фаолият юритмоқда
2018 йилнинг 1 ноябрь ҳолатига Ўзбекистон Республикасида олий ҳарбий билим юртларидан ташқари 76 та олий таълим муассасаси ва 23 та филиаллар мавжуд бўлиб, уларнинг таркибида 4 та академия, 11 та хорижий олий таълим муассасаларининг филиаллари, 31 та университет ва 5 та олий диний таълим муассасаси ҳамда филиаллари фаолият юритмоқда.
Давлат статистика қўмитаси хабарига кўра, 2018 йилда бакалавр даражасига эга бўлган талабалар сони 66594 нафарни ташкил этиб, уларнинг 19105 нафари давлат грантлари асосида таълим олган. 2018 йилда бакалавриат босқичини битирганларнинг 25566 нафарини қизлар (38.4%) ташкил этади.
Бакалавриат босқичи битирувчиларининг 43,8 фоизи гуманитар соҳа, 10,7 фоизи ижтимоий соҳа, иқтисод ва ҳуқуқ йўналиши, 28,0 фоизи ишлаб чиқариш ва техник соҳаси, 7,4 фоиз қишлоқ ва сув хўжалиги йўналиши, 4,4 фоиз соғлиқни сақлаш ва ижтимоий таъминот йўналиши, 5,6 фоизни хизматлар соҳаси бўйича битирган.
2018/2019 ўқув йили учун магистратурага жами 5755 нафар қабул қилинган талабалардан, 27,2 фоизи (1555 нафари) давлат гранти асосида, 72,8 фоизи (4170 нафари) тўлов шартнома асосида қабул қилинди. 100 қабул қилинган ўринга ўртача 236 та ариза топширилган.
Магистратура босқичида таълим олаётган жами талабалар сони 11,647 нафарни ташкил этиб, улардан 34,9 фоизи гуманитар соҳада, 19,8 фоизи ижтимоий соҳа, иқтисод ва ҳуқуқ мутахассислиги бўйича, 21,7 фоизи ишлаб чиқариш ва техник соҳада, 4,9 фоизи қишлоқ ва сув хўжалиги мутахассислиги бўйича, 16,0 фоизи соғлиқни сақлаш ва ижтимоий таъминот мутахассислиги бўйича, 2,7 фоизи хизматлар соҳасида таълим олмоқда.
2018/2019 ўқув йили бошига олий таълим муассасаларида 360,2 минг нафар талаба таҳсил олмоқда, улардан 159,4 минг нафарини қизлар ташкил этади. Талабаларнинг 22,1 фоизи давлат грантлари асосида, 77,9 фоизи тўлов-шартнома асосида таҳсил олмоқда.
Мавзуга оид
20:17 / 05.11.2024
Маърифий фаолият билан рухсатсиз шуғулланганлик учун жавобгарлик белгиланди
17:18 / 05.11.2024
Рақобат кучли: Хитойдаги таълим тизими ёшлар орасида руҳий тушкунликка сабаб бўлмоқда
13:58 / 31.10.2024
Ўзбекистонда кўпроқ қайси давлат фуқаролари таҳсил олаётгани маълум қилинди
10:50 / 31.10.2024