Эстония мудофаа кучлари матбуот хизматидан хабар беришларича, мамлакат ҳудудида НАТО бўйича иттифоқчилар иштирокида машқлар бошланмоқда. Бу ҳақда РИА «Новости» маълум қилди.
Мавжуд маълумотларга кўра, ҳарбий машқлар мамлакат мудофаа кучларининг Марказий полигонида, шунингдек, Биринчи пиёда аскарлари бригадаси полигонида ўтказилади. Уларда Қўшма Штатлар, Буюк Британия ва Бельгиядан келган ҳарбий хизматчилар иштирок этади. Гап тахминан 1 минг ҳарбий ҳақида кетмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Путин Россия ракеталар бўйича битимдаги иштирокини тўхтатиши ҳақида маълум қилганди.















