Германия Федератив Республикаси президенти Франк-Вальтер Штайнмайернинг Ўзбекистонга ташрифи шу йил май ойига режалаштириляпти, деб хабар берди “Халқ сўзи”.

Қайд этилишича, бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитаси томонидан “Ўзбекистон ва Германия ўртасидаги маданий-гуманитар ҳамкорликнинг долзарб масалалари” мавзусида ўтказилган давра суҳбатида маълум қилинган.

Эслатиб ўтамиз, президент Шавкат Мирзиёев Германия Федератив Республикасига шу йил январь ойида қилган расмий ташрифи чоғида Франк-Вальтер Штайнмайерни Ўзбекистонга жавоб ташрифи билан келишни таклиф этганди. Федерал президент шу йил баҳорида мамлакатга ташриф буюришга тайёр эканлигини билдирганди.