Жаҳон | 14:15 / 13.02.2019
19899
1 дақиқада ўқилади

Хитой Венесуэла мухолифати билан музокараларга киришди

Хуан Гуайдо/Фото: REUTERS

Хитой Венесуэла мухолифати билан алоқа ўрнатишга киришди. Бу ҳақда The Wall Street Journal ёзмоқда.

Нашр маълумотларига кўра, Пекин Боливар республикасидаги ўз инвестициялари тақдиридан ташвишда ҳамда ўзини президент сифатида эълон қилган Хуан Гуайдонинг лагери билан вазиятни муҳокама қилиш учун дипломатларни жўнатган. Аниқлик киритилишича, Хитой Венесуэла иқтисодиётига қарийб 20 миллиард доллар сармоя киритган.

Газета сўровдан ўтказган экспертларнинг билдиришича, Хитой ҳокимият алмашиши хавфини яхши тушунмоқда ва Каракасдаги янги ҳукумат учун «ёмон томонда» бўлишни истамаяпти. Шунга қарамай, Пекин барқарорликни қўллаб-қувватламоқда, у тухум доналарини саватчаларга қўйиш вақти келганини яхши англамоқда, дея маълум қилди таҳлилчилардан бири.

ХХР Ташқи ишлар вазирлиги нашр талабига жавоб қайтармаган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ АҚШ компанияси Венесуэладан 500 млн доллар талаб қилганди.

Мавзуга оид