Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Рақибларнинг сохта иттифоқи»: Bloomberg Россия ва Хитойнинг яқинлашуви ҳақида
Фото: AP Photo/Alexander Zemlianichenko
Россия ва Хитой ўртасидаги нисбатан яқин муносабатлар Қўшма Штатларнинг ҳар икки давлат билан алоқалари ёмонлашуви фонида - Вашингтон учун салбий тенденция. Бу ҳақда Bloomberg агентлиги шарҳловчиси Хол Брэндс ёзмоқда.
Яқин муддатли истиқболда АҚШ икки асосий рақибининг сохта иттифоқи билан тўқнаш келиши мумкин, бу эса Вашингтоннинг Москва ва Пекинга қарши туриш имкониятини мураккаблаштиради, дея таъкидланади материалда. Катта эҳтимол билан, ҳар икки давлат демократик қадриятлар ва АҚШнинг глобал етакчилигига нисбатан умумий рақиблик туфайли бир-бирига янада яқинлашади, деб ёзади шарҳловчи.
Россия ва Хитой ҳозирги вақтда ҳарбий машқлар ҳамда қурол савдоси, энергетика соҳасидаги битимлар ва иқтисодий алоқаларни мустаҳкамлаш, шунингдек, бошқа кўплаб йўналишларда ҳамкорлик қилмоқда. Россия-Хитой ҳамкорлиги ҳар бир давлатга АҚШга самарали равишда чақириқ ташлаш имконини беради, дейилади материалда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ АҚШ Россияга янги телескоп бўйича ёрдам беришдан бош тортганди.
Мавзуга оид
22:47 / 25.01.2026
Украина ўз ерларини бериб қўймайди – Зеленский
22:04 / 25.01.2026
Хитойда нишонни аниқ урадиган милтиқли дрон синовдан ўтказилди
01:00 / 25.01.2026
АҚШда қор бўрони сабабли 10 мингдан ортиқ рейс бекор қилинди
23:57 / 24.01.2026