Венесуэла ҳарбийлари мухолифат билан музокаралар олиб бормоқда, дея маълум қилди АҚШ президентининг миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчиси Жон Болтон Fox News телеканалига берган интервьюсида.

«Муҳим генераллар, Венесуэла президенти Николас Мадурони қўллаб-қувватлаётган йирик шахслар мухолифат билан мунтазам мулоқот олиб бормоқда, - дея маълум қилди Болтон. - Бу очиқ кетмаяпти, аммо музокаралар давом этмоқда».

Трампнинг маслаҳатчиси таъкидлашича, Венесуэлада 2 минг нафар генерал бор - бу НАТОга мамлакатларидан ҳам кўп бўлиб, коррупциянинг асл сабабидир.

Ўз навбатида, Мадуро АҚШни ўз мамлакатини тинч қўйишга чақирди. «Дональд Трамп, Венесуэладан қўлингизни тортинг. Венесуэла ривожланиб кетади», - дея маълум қилди у.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Мадуро АҚШ билан махфий учрашувлар ҳақида маълум қилгани, Болтон «оқибатлар» бўйича огоҳлантиргани хабар берилганди.