Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Порошенко Россияга қарши 124 саҳифалик санкциялар тўплами қачон қабул қилинишини айтди
Украина президенти Пётр Порошенко мамлакат ТИВ раҳбари Павел Климкинга Керч бўғозида содир бўлган воқеа туфайли Россияга қарши 124 саҳифадан иборат санкциялар тўпламини муҳокама қилиш учун халқаро ҳамкорлар билан бир қатор учрашувлар ўтказиш тўғрисида кўрсатма берди. Бу ҳақда «112 Украина» хабар қилмоқда.
Қайд этилишича, давлат раҳбари Хавфсизлик бўйича Мюнхен конференцияси якунлари бўйича шундай баёнот билан чиққан.
«Мен яқин вақт ичида, келаси ҳафта бошида Брюсселда, Украина билан саъй-ҳаракатлар мувофиқлаштириб олингач, санкциялар албатта қабул қилинади, деб ишонч билдираман», - деди Порошенко.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Украина МДҲнинг иқтисодий комиссия тўғрисидаги келишувидан чиққанди.
Мавзуга оид
09:55
Путин: Ёнилғи танқислиги Украинадаги урушга таъсир қилмайди
08:45
Санкциялар юмшатилиши Россия нефт экспортига туртки берди
21:15 / 23.06.2026
Россия Украина билан «2022 йилдаги Истанбул келишувлари асосида» музокаралар олиб боришга тайёр - Путин
16:29 / 23.06.2026