Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
1 августдан бошлаб фуқаролардан қатор маълумотномаларни талаб қилиш тақиқланади
Ўзбекистон Республикаси Президенти “Давлат хизматлари кўрсатиш миллий тизимини янада комплекс ривожлантириш чоралари ҳақида”ги қарорни имзолади.
Ҳужжат билан 2019 йил 1 августдан бошлаб давлат хизматлари кўрсатишда давлат органлари ва бошқа ташкилотлар томонидан жисмоний шахслардан жамғариб бориладиган пенсия дафтарчалари, солиқ ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича қарзи мавжуд ёки мавжуд эмаслиги тўғрисида маълумотномалар, солиқ тўловчининг ҳисобга қўйилганлиги тўғрисида гувоҳномалар, тўланган даромадлар ва жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғининг ушлаб қолинган суммалари тўғрисида маълумотномалар талаб қилиниши тақиқланади.
Белгиланишича, давлат бошқаруви, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва бошқа ташкилотлар мазкур бандда назарда тутилган ҳужжатларни давлат солиқ хизмати органлари, АТБ “Халқ банки”, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасидан электрон ўзаро ҳамкорлик орқали фақат идоралараро интеграциялашув платформасига ахборот олиш учун уланиш йўли билан мустақил равишда сўрайдилар ва оладилар;
Давлат солиқ қўмитаси, АТБ “Халқ банки”, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси 2019 йил 1 июлга қадар давлат хизматлари кўрсатиш жараёнида фойдаланиладиган ахборот тизимларини такомиллаштирилади ҳамда мазкур бандда назарда тутилган ахборот ва ҳужжатларни фақат идоралараро интеграциялашув платформаси орқали тақдим этади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ 1 апрелдан қатор талаблар бекор қилиниши хабар берилганди.
Мавзуга оид
18:41 / 23.06.2026
Ўзбекистонда 464 та ёнилғи қуйиш шохобчаси фаолияти вақтинча тўхтатилди
08:32 / 17.03.2026
Йирик ва мегалойиҳалар учун параллел экспертиза амалиёти йўлга қўйилади
15:31 / 14.03.2026
Ҳар икки йилда 3 минг нафар статистика мутахассиси ўқитилади
10:12 / 10.03.2026