Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Андижонда “Умид ва ишонч кўприги” ошкора ва бепул телефон тармоқлари ишга туширилди
Андижон вилоятининг Бўз туманида аҳоли ва юридик шахслар мурожаатларини ўрганиш учун ўзгача қулайлик яратилди. Туманнинг 4 та сектор ҳудуди - Ғолиб, Гулистон, Пиллакор, Гузар МФЙ ўрамларида “Умид ишонч кўприги” ошкора ва бепул телефон тармоқлари ишга туширилди, деб хабар берди Андижон ИИБ матбуот хизмати.
Тизим орқали фуқаролар ўзларини қийнаб келаётган муаммолар борасида сектор раҳбарларига ҳамда тумандаги бошқа ташкилот мутасаддиларига тўғридан-тўғри телефон орқали мурожаат қилишлари мумкин.
Мазкур телефон тармоқлари 24 соат мобайнида иш фаолиятида бўлиб, фуқароларнинг мутасаддилар қабул кунларини кутмасдан мурожаат қилишларига имконият яратди. Ушбу масканларда вилоят ва туманда фаолият юритувчи барча ташкилотларнинг алоқа учун керакли бўлган маълумоти жамланган.
Қайд этиш жоизки, туманда 70 минг нафарга яқин аҳолидан таркиб топган 25 та маҳалла фуқаролар йиғини мавжуд бўлиб, ҳудудда аҳоли пунктлари бир биридан тарқоқ ва марказдан узоқда жойлашган.
Мавзуга оид
11:00 / 22.06.2026
Андижонда ёғоч омборида ёнғин содир бўлди
08:51 / 20.06.2026
Андижонда 2,5 килограммга яқин гашиш мусодара қилинди
14:04 / 11.06.2026
Тошкент–Андижон ва Тошкент–Термиз йўналишларида юқори тезликдаги поездлар қатнови режа қилинмоқда
13:28 / 11.06.2026