Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонлик зобитлар Челябинскда ҳарбий тайёргарликдан ўтмоқда
Чебаркул гарнизонидаги танк дивизияси базасида ҳарбий стажировкадан ўтиш учун Челябинскка Ўзбекистондан 27 нафар зобит етиб келди. Бу ҳақда Россия Марказий ҳарбий округининг матбуот хизмати хабар берган.
Амалиёт давомида зобитлар танклар бирлашмалари ҳарбий хизматчиларининг жанговар тайёргарлиги билан танишадилар, қўшинлар ҳаракатининг янги усулларини ўрганадилар, жумладан, учувчисиз учар қурилмалар ҳамда диверсион-разведка гуруҳлари билан курашиш бўйича тажриба орттирадилар.
Амалиёт якунида, 28 февраль куни полигонда армия авиацияси билан биргаликда танк бўлинмаларининг икки томонлама тактик машқлари бўлиб ўтади, унда ўзбекистонлик зобитлар бўлинмаларни бошқаришда иштирок этади, дея хабар беришган матбуот хизматидан.
Мавзуга оид
07:33 / 08.04.2026
Рейтинг: 2026 йилда дунёдаги энг йирик армиялар
10:21 / 29.03.2026
Эронда армияга чақирув ёши 12 ёшдан этиб белгиланди - ОАВ
12:54 / 14.03.2026
Ўзбекистон ва Туркия ўртасида янги битим тасдиқланди
22:21 / 01.02.2026